Xalq nazorati хизмати 2024 йилдаги фаолияти натижаларини тақдим этди. Тошкент аҳолиси ўтган йилгидан 1,5 карра кўп мурожаат юборди, 89,6 фоизи кўриб чиқилди ва ёпилди. Аксарияти коммунал хўжалиги муаммолари билан боғлиқ, 20 фоизи дарахт кесиш ва чиқинди, 10 фоизга яқини йўл ва тротуар ҳолатига оид.
Тошкентнинг Рақамли ривожланиш департаменти томонидан ишлаб чиқилган ташқи реклама дизайн-коди 1 августдан кучга кирди. Бундай намунавий тўплам биринчи марта меъёрий ҳужжат сифатида қабул қилинди. «Газета.uz» пойтахт ҳокими ўринбосари, РРД раҳбари Алексей Хен билан биргаликда ҳужжатни таҳлил қилди.
Ўзбекистон Тошкент дунёдаги энг кўп мозаик панноларга эга шаҳар сифатида тан олиниши учун Гиннеснинг рекордлар китоби комиссиясига ариза топширмоқчи. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда пойтахт ҳокимлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида 440 дан ортиқ мозаика бўлиши мумкин.
Ўзбек бизнеси ташқи рекламани севади: қичқириқ баннер ва кўзни қамаштирувчи LED-мониторсиз ишлаб бўладими?! Афсуски, Тошкент ўз архитектураси, дарахтлари ва аҳолисининг рекламага ем бўлишига қўйиб берган. Пойтахт қандай қилиб афиша ва мониторларга таслим бўлгани — бизнинг фотошарҳимизда.
Рақамли ривожланиш департаменти Тошкентдаги ташқи рекламани назоратга олмоқчи. Минглаб реклама конструкцияларининг эгалари тўлов қилмаяпти. Муаммо нимада, реклама дизайн-коди қандай бўлиши ва Тошкентни қай тариқа кўзни қувонтирувчи шаҳарга айлантириш мумкин — «Газета.uz» шу саволларга жавоб излади.
Тошкент ҳокимлиги ҳайдовчилар учун Бобур ва Руставели кўчасида йўллардаги ҳолат ва бошқа мазмундаги маълумотлар акс эттирадиган экран ўрнатди. «Газета.uz» урбанистлардан шаҳар кўчаларида бундай таблолар ўрнатиш мақсадга мувофиқ ёки йўқлигини сўради. Мутахассислар ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида фуқароларни реал вақт режимида йўл ҳаракатидаги вазият тўғрисида хабардор қилиш учун ўзгарувчан маълумотлар таблоси ўрнатилди. «Газета.uz» бу нима учун зарурлиги билан қизиқди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти Хивадаги бинолар ёши акс этган интерфаол харита тайёрлади. РРД мутахассислари лойиҳа янгиликлари, янги харита аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилиши, харита учун тимсол вазифасини ўтаган Хива тарихидаги воқеалар ҳақида сўзлаб берди.
Тошкент шаҳри аҳолиси 10−17 октябрь кунлари Янгиҳаёт туманидаги мавзе ва кўчаларни номлаш бўйича таклифларини йўллаши мумкин. «Газета.uz» аввалроқ пойтахтдаги 200 га яқин географик объектнинг номи йўқлиги ҳақида ёзганди.
Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти пойтахт ирригация-дренаж тизими объектларини электрон харитага туширди. Мутахассислар бу тизим нималардан иборат экани, нега Тошкентни мунтазам сув босаётгани ва муаммони ҳал қилиш йўллари ҳақида «Газета.uz»га сўзлаб берди.
Тошкент ҳокимлиги кўча, маҳалла ва бошқа объектларга ном бериш бўйича аҳоли таклифларини қабул қилиш учун махсус сайтни ишга туширди. Унда 11 декабргача янги метро бекатлари номини таклиф қилиш мумкин. Таклифлар қандай мезонларга жавоб бериши керак, овоз бериш қандай ўтади ва бошқалар ҳақида.
«Халқ назорати» хизмати орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш бўйича Тошкент туманлари рейтинги эълон қилинди. «Газета.uz» ушбу хизмат ишлаб чиқувчиларидан рейтинг қандай тузилиши ва у нима учун кераклиги ҳақида сўради.
1 май куни Чирчиқ шаҳри ўзининг туғилган кунини нишонлайди. Бу йил шаҳар 87 ёшга тўлади. Ушбу сана муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти Чирчиқдаги бинолар ёши акс эттирилган интерактив харитани тузди. Картограф Жонибек Қутлимратов хаританинг тузилиши жараёни ва Тошкент вилоятидаги энг муҳим шаҳарлардан бирига асос солиниши тарихи ҳақида сўзлаб беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг